Abstract
Германия СССРга уруш бошлангандан ўн кун ўтиб, 1941 йилнинг 2 июлида СССР ХКСнинг академик институт ва муассасаларни мамлакатнинг шарқий ҳудудларига эваукация қилиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди мазкур қарорга мувофиқ, СССР Фанлар академияси ўз таркибидаги илмий муассасаларни 8 июлдан бошлаб эваукацияга тайёрлай бошлаган. Эвакуация қилинганларни рўйҳатга олиш ва уларни жойлаштириш мақсадида эса 1941 йилнинг 10 июнида эвакуация қилинганларни республикага жойлаштириш масалалари ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон ХКС қошида махсус комиссия ва унинг бўлимлари ташкил этилди.Москва ва Ленинграддан Тошкентга – Ўзбекистон Фанлар академияси тизимига ҳам кўп сонли ходимлар юборилди. Уруш йиллари СССР ФА Ўзбекистон филиали таркибида фаолият олиб бораётган Тил, адабиёт ва тарих институтига 1941 йилнинг август-сентябр ойларида т.ф.н. К.А. Антонова, унинг турмуш ўртоғи кичик илмий ходим Турок‑Попов, т.ф.д., проф.А.Г. Якубовский, проф. Л.А. Мацулевичлар институтнинг Тарих ва археология секторига ишга қабул қилинган. 1941 йилнинг 12 сентябридан эса (Ленинград шаҳридан география фанлари номзоди, доцент Е.В. Бунаков штатдан ташқари “Ўзбекистон халқлари тарихи” мавзуси бўйича катта илмий ходим сифатида ишга қабул қилиниб, унга 1941 йилнинг 31 декабригача 20 босма табоқда “Мустамлака Ўзбекистоннинг халқ хўжалиги” ишини ёзиб тамомлаш вазифаси юклатилган[1]. 1941 йилнинг 15 октябрдан Е.В. Бунаков ҳамда т.ф.д., проф.К.В.Тревер институтнинг асосий лавозимга ўтказилган.
[1] ЎзР ФА Архиви. Ф.1.оп.1.д.360. 1‑варақ.