Abstract
Гиёхвандлик ва наркотик моддалар истемоли инсоният учун энг жиддий ижтимоий ва тиббий муоммолардан бири хисобланади. Бу иллат нафақат инсон соғлигига, балки жамиятнинг иқтисодий, маънавий ва маданий ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Гиёҳванд моддалар деганда инсоннинг ақлий ва жисмоний ҳолатига таъсир қиладиган, муваққат равишда эйфория ёки бошқа ўзгаришларни келтириб чиқарадиган моддалар тушунилади. Айни пайтда дунёда уларнинг 20 га яқин турлари тайёрланиб, истеъмол қилинмоқда. Бугунги кунда айниқса ёшлар орасида кенг тарқалаётган синтетик каннабиноидлар, амфетаминлар ва бошқалар замонавий гиёҳвандликнинг энг ҳавфли турларидан ҳисобланади. Бу моддалар кимёвий лабараторияларда ишлаб чиқарилади ва табиий гиёҳвандлик воситалардан анча кучли таъсирга эга. Синтетик моддаларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари шундан иборатки, улар интернет орқали ёки оддий махсулот қиёфасида тарқатилади. Хозирги кунда дунёда 300 миллиондан ортиқ одам наркотик моддалар истемол қилади. Уларнинг катта қисмини ёшлар 15-35 ёш оралиғидаги гуруҳга тегишлидир.