Abstract
Мамлакатимизнинг келажаги бўлмиш ёшларимизни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига ёрдамлашиш масаласига бугунги кунда ҳам ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда. Уларнинг барча ҳуқуқ ва еркинликлари, имконият ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилий-ҳуқуқий асослар замон билан ҳамнафас такомиллашиб бормоқда. Ахир, юртимиз бахтиёр ёшлар мамлакати бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 фоизини ёшлар, яни 30 ёшгача бўлганлар ташкил етади. Албатта бу, давлатимиз зиммасига улкан маьсулият юклашини кўз олдимизга келтирсак, жуда катта эьтибор, ғамхўрликни талаб етади, иккинчи томондан ёшларимизга кўрсатиладиган эьтибор, эртага улкан ютуқ ва натижаларини ҳам беради. Чунки ҳозир Ўзбекистон меҳнат ресурсларининг ярмидан кўпи ёшлардир. Зеро, ёшларимизга кўрсатилаётган кўмак ва ғамхўрлик, эьтиборнинг ифодасидир.

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.